Бухорода Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

07.12.2020, 17:59

Бухорода Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

Бухоро давлат университетида “Конституция — олий қомусим” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари  Актам Хаитов иштирок этиб, Конституциянинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти борасида  тўхталди. Шунингдек, Спикер ўринбосари қонунчилигимизда юз берган ўзгаришлар ва кутилаётган янгиликлар ҳақида батафсил тўхталди. Бу ўзгаришларнинг қандай самара бериши, O'zLiDePнинг ҳар бир ислоҳотга муносабати нафақат оммавий ахборот воситалари орқали, балки ижтимоий тармоқда ҳам акс эттирилаётганини таъкидлади.

Айниқса, юртимизда сўнгги тўрт йилда сўз эркинлиги, суд тизимида, тадбиркорларга муносабатда ҳамда шу каби кўплаб йўналишларда юз берган ўзгаришлар жамият ривожига қанчалар ҳисса қўшгани эътироф этилди. Биргина пандемия даврида давлатнинг халқ саломатлиги учун ажратган маблағлари, қолаверса, бу эзгу ишда депутат, тадбиркорларнинг улуши борасида ҳам маълумотлар берилди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари фаол ёшларга эсдалик совғалари улашди.

Тадбир давомида O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши депутати, Бухоро давлат университети ректори,  иқтисод фанлари доктори, профессори Обиджон Хамидов ва бошқалар сўзга чиқиб, мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шундан сўнг, депутатлар, O'zLiDeP фаоллари ва талабалар иштирокидаги тадбирда университет ёшлари ўзларининг бадиий чиқишлари билан конституциямиз ҳақидаги ўз билимларини намойиш қилдилар.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1027
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна2020-12-08 08:01:26

Байрам тадбири юкори даражада ташкиллаштирилган. Рахмат табрикларингиз учун. Барча юртдошларимизга байрам муборак булсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+