Депутат сайёр қабул ўтказди

09.12.2020, 16:31

Депутат сайёр қабул ўтказди

Бухоро шаҳридаги Ёшлик МФЙда Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Матлуба Бадриддинова сайёр қабул ўтказди. Унда халқ ноиби томонидан ўзи сайланган сайлов округидаги аҳоли вакилларининг муаммо ва таклифлари тингланди.

—Мен тадбиркорликни йўлга қўймоқчиман. Шу орқали барча оила аъзоларимни бандлигини таъминлайман, — дейди мазкур маҳалла ҳудудида яшовчи Лола Мавлонова. — Бу учун етарлича маблағ жамғариб ҳам қўйганман. Фақатгина бино учун жой ажратиш муаммоси кўндаланг бўлиб турибди. Шу масалада ёрдамлашсангизлар, яхши бўларди.

Бухоро шаҳридаги А. Жомий кўчаси 14/1-уй атрофидаги йўллар ўнқир-чўнқирлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлиши билан боғлиқ муаммо билан шу ҳудудда яшовчи Иззат Жабборова мурожаат қилди.

Сайёр қабулдан сўнг депутат O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Дамиржон Солиев ва партиянинг шаҳар Кенгаши фаоллари билан бирга Ёшлик МФЙ ҳудудида яшовчи Ўғил Рўзиеванинг хонадонида бўлиб, унинг муаммоларини жойида ўрганди ва ечимига шу куннинг ўзидан киришилди.

Бундан ташқари, O‘zLiDeP депутати бир қатор эҳтиёжманд инсонларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+