Олам узра таралсин, мадҳиямиз садоси

10.12.2020, 17:05

Олам узра таралсин, мадҳиямиз садоси

Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт нажот,

Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!

Сўзлари билан бошланувчи, тантанали маросим ва тадбирларда,  анжуманларда баралла янграйдиган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қалбимизда Она Ватандан ғурурланиш туйғусини жўш урдиради.

1992 йил 10 декабр Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Ушбу сана муносабати билан бугун Тойлоқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида мадҳиямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Йиғилишни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, O`zLiDeP туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати З.Авазов кириш сўзи билан очиб тантанали йиғилиш иштирокчиларини мадҳия қабул қилинган куннинг 28 йиллиги билан табриклади. Тадбирда мадҳиямиз муаллифи Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов, Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Мутал Бурҳонов хотираси ёдга олинди. Шундан сўнг Давлатимиз мадҳияси  жонли ижро этилди.

- Мадҳияда халқимизнинг асрий ва азалий орзу-умидлари, бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, ҳурлик, миллатлараро тотувлик ғоялари тараннум этилган. Айниқса халқаро анжуманлар, спорт мусабақаларида спортчиларимизнинг ғолиб бўлишганида байроғимиз билан бирга давлатимиз мадҳияси янграши кўнглингизни тўлқинлантиради, - деди туман ҳокими ўринбосари Ж.Ҳақбердиев. 

Дилларга завқ, фахр ва ифтихор туйғусини бахш этувчи мадҳиямиз садолари олам узра таралаверсин.

Тадбир сўнггида Маданият ишлари бўлими ходимлари катта байрам концертини ижро этишди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    638
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+