Депутат ёш истеъдодларни рағбатлантирди

11.12.2020, 17:04

Депутат ёш истеъдодларни рағбатлантирди

Бугун қўлига қалам тутиб, юрт истиқболи учун  чинакам истеъдодим билан муносиб ҳисса қўшаман деган ҳар қандай ўғил-қиз борки, у ниҳолга қиёс. Қуёшга, тупроққа ва парвариш кўрсатилишига муҳтождир. Aгар уларни ўз вақтида парваришланмаса, қуриб-қовжираши, сўлиши  мумкин. Бунда ёш ижодкорга сув-тупроқ ўрнида рағбат, эътибор ва ғамхўрлик зарур.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабаханов ана шундай ҳайрли ишни амалга ошириб, ёшларни амалий қўллаб-қувватлаётган саховатпеша тадбиркорлардан.

Бугун "Наманган ҳақиқати"газетасининг мажлислар залида чека-чека ҳудудлардаги истеъдодли ўғил-қизларни кашф этиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида ўтказилган "Қисқа ҳикоялар" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳакамлар эътирофига кўра Шаҳзод Эргашалиевнинг "Ҳалол" ҳикояси, Маъсума Собиржонованинг "Омонат" ҳикояси, Яхёбек Камоловнинг "Муҳаббат" ҳикояси биринчи, иккинчи ва  учинчи ўринларни эгаллаган бўлса, ўқувчилар эътирофига кўра Дилафрўз Тўйчиеванинг "Сандиқ", Aзимжон Мўминовнинг "Хотирага қайтиш", Хусайн Турсуновнинг "Куёв" номли ҳикоялари биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга муносиб деб топилди.

Бундан ташқари рағбатлантирувчи йўналишларнинг "Энг мухтасар ҳикоя" Нигора Муҳаммаднинг "Сўнгги имкон", "Энг таъсирли ҳикоя" Ойбек Юсуфнинг "Туҳфа", "Энг ибратли ҳикоя" номинасиясига эса Отабек Қобиловнинг "Гуноҳ" номли асарлари лойиқ деб топилди.

Ғолиблар танлов ҳомийси Олимхон Бабахановнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    448
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+