Депутат кўмагида кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг муаммоси ҳал этилди

11.12.2020, 17:51

Депутат кўмагида кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг муаммоси ҳал этилди

O‘zLiDeP ташаббуси билан Қувасой шаҳар ҳудудида 2020 йилга мўлжалланган иш режага асосан жойларда сайёр қабуллар давом этмоқда. Ана шундай қабуллардан бири Қувасой шаҳар “А.Навоий” МФЙда бўлиб ўтди.  Қабулда 20 га яқин мурожаат муҳокама этилиб, аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Жумладан, А.Навоий МФЙ худуди “Беруний” кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан кўп қаватли уйларининг олдига замонавий тандир-ўчоқ қуриш масаласида тегишли ташкилотлардан рухсат кераклиги, бу рухсатномани олишларида кўп бора юқори ташкилотларга чиқиб, мурожаат этганликлари,  лекин шу кунга қадар ижобий ҳал этилмаётганлиги ҳақида O‘zLiDePдан сайланган 13-А.Навоий сайлов округи депутати Азизбек Қосимовга мурожаат билан чиқдилар.

Шаҳар Кенгаши депутати Азизбек Қосимов А.Навоий МФЙ ҳудудидаги “Беруний” кўп қаватли уйлар олдига замонавий тандир-ўчоқ қуриш масаласида тегишли ташкилотларга (ДСЭНМ, туман ер-мулк кадастр, туман Архитектура бўлими ваҳоказо) депутатлик сўровлари билан чиқиб, ижобий хулосаларни олган ҳолда, пандемия даврида аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ўз маблағлари ҳисобидан замонавий тандир ва ўчоқ қуриб берди.

Эндиликда, кўп қаватли уйлардаги аҳоли шу тандир ва ўчоқда бемалол нон ёпиб қўшнилари билан баҳам кўрмоқдалар. А.Навоий МФЙдаги сайловчилар  халқ вакили томонидан яратиб берилган бу қулайликдан жуда мамнун бўлмоқдалар.

Шунингдек, депутат томонидан маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган табиий газ, электр энергия ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари бўйича, маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг берган талаб ва таклифларига асосан 2021 йилнинг манзилли Дастурига киритиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига ҳам депутатлик сўровлари юборилди.

Сайёр қабул давомида шу сингари аҳолини қийнаб келаётган айрим масалалар тегишли тартибда ўрганилиб, ижобий ҳал этилишига кўмаклашилди.

Х.АЛИМОВА,

O‘zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби.

  • Кўрилди
    723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+