Иқтисодиётни либераллаштириш йўлида муҳим қадам

14.12.2020, 14:40

Иқтисодиётни либераллаштириш йўлида муҳим қадам

2017‒2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш вазифаси белгиланган. Бу вазифани бажариш мақсадида мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини бу ишларни амалга оширий йўлида қўйилган муҳим қадам сифатида қарашимиз мумкин. Қарорда ҳозирда давлат томонидан тартибга солиниб келинаётган бир неча соҳаларда хусусий сектор иштирокини ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Қарорда “Давлат функциялари – бизнес учун имконият” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. Бу лойиҳа ҳақиқатан ҳам бизнес учун янги имкониятларни яратади, авваламбор бизнеснинг фаолият йўналишлари кўпаяди.  Шу билан бирга давлат бошқаруви соҳасида амалда мавжуд имкониятлар кенгаяди. Қарорга биноан кадастр ишларини бажариш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, давлат хизматларини кўрсатиш соҳаларида жуда муҳим вазифаларни бажариш кўзда тутилаяпти. Қарорнинг яна муҳим жиҳатларидан бири шундаки, давлат органлари ва ташкилотларининг ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларини бажариш хусусий секторга ўтказилаяпти. Қарорда вазирлик ва идораларга аниқ вазифалар белгилаб берилаяпти. Бу, қарорни ижро этишнинг аниқ механизмлари аниқланганлигини кўрсатади.

Қарор тадбиркорларимизга, хусусий сектор вакилларига катта имкониятлар яратиб бериши шубҳасиз. Бундан ташқари, турли хизматлар кўрсатиш соҳаларида рақобат муҳити шаклланади. Бу эса тараққиётнинг энг муҳим шартидир.

Бахтиёр Хўжаёров,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси,

Партиянинг Самарқанд вилоят

Кенгаши раиси ўринбосари.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    695
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+