Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини олди

15.12.2020, 11:45

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини олди

11 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларус президенти, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши раиси Александр Лукашенконинг таклифига биноан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклидаги саммитида иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистоннинг кузатувчи мақомини олиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдириб, ЕОИИнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани, ташкилотнинг хорижий мамлакатлар билан амалий ҳамкорлик географияси кенг эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги босқичида Ўзбекистон барча халқаро шериклар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни изчил кенгайтириб бориш, шу жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан мулоқотни ривожлантириш тарафдори экани қайд этиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари бундай шерикликни ривожлантириш мамлакатларнинг миллий манфаатларига жавоб бериши, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва манфаатларни ҳисобга олиш принципларига асосланган бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Шу йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятида кузатувчи давлат мақомида иштирок этиши тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

 Нодир Тураев,

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+