“Ўзбекистон ёшлари - янги ренессанс драйверлари” мавзуида онлайн конференция ташкил этилди

16.12.2020, 18:08

“Ўзбекистон ёшлари - янги ренессанс драйверлари” мавзуида онлайн конференция ташкил этилди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Янги Ўзбекистон ёшлари - янги ренессанс драйверлари” мавзуида онлайн конференция ташкил этилди.

Онлайн конференция O’zLiDeP Марказий Кенгаши томонидан  Тошкентдан бошқарилиб, уни Қашқадарё ва Хоразм студияларида “Ёшлар парламенти” аъзолари, ёшлар, депутатлар ва партия фаоллари кузатиб боришди.

Мазкур тадбир жорий йилнинг 12 - 13 ноябрь кунлари Президентимизнинг Қашқадарё ва 11 - 12 декабрда Хоразм вилоятига ташрифи мобайнида ёшлар билан мулоқот ва учрашувларда кўтарилган масала ва таклифлардан келиб чиқиб, уларнинг ижросини таъминлаш масалаларига бағишланди.

Онлайн конференцияда Хоразм студиясидан иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов кириш сўзи билан очиб берди, давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ташрифлари давомида ёшлар билан учрашувларида белгилаб берган устувор вазифалар партиямиз ва депутатларимиз, фаолларимиз олдида ҳам катта масъулият талаб қилишлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Президентимиз икки вилоятга ташриф давомида вилоятлик ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари, таклифлари, фикр-мулоҳазаларини тинглади. Мулоқотларда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёшларни келгуси режа ва мақсадларига интилишларида янада ташаббускор бўлишлари, илм олишдан тўхтамасликлари зарурлигини айтиб ўтган эди.

Шу билан бир қаторда Давлатимиз раҳбари ҳар бир ёшнинг интилиши ва қобилиятини инобатга олиб, режаларини амалга ошириш бўйича бир йиллик дастур ишлаб чиқишга кўрсатма бердилар.

Ана шу мақсадда O’zLiDeP томонидан ёшлар қаноти тарафдорларини янада ошириш, уларни партиявий лойиҳаларга кенг жалб қилган ҳолда янги ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг таклиф ва тавсияларини инобатга олиб, ишларни мақсадли амалга ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Бу борада O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан ёшларни  тадбиркорликка ўргатиш, касб малакасини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратишга қаратилган партиявий лойиҳаларнинг самародорлигини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги айтиб ўтилди.

Онлайн конференцияда иштирок этган партия ёшлар қаноти фаоллари ҳам сўзга чиқиб, ўзларининг аниқ таклиф, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мазкур мулоқот қашқадарёлик ва хоразмлик ёшларнинг ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишлари, танишишлари, дўстлашишлари ва келгусида янги-янги ғоялар устида ҳамкорликда изланишлари учун катта имконият ва қулайликлар яратди.

Тадбир якунида билдирилган фикрлар, таклифлар асносида партия “Ёшлар қаноти”нинг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, уни амалга ошириш борасида вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    529
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+