Фарғоналик депутат эҳтиёжманд оилаларга 22 тонна кўмир тарқатди

17.12.2020, 11:17

Фарғоналик депутат эҳтиёжманд оилаларга  22 тонна кўмир тарқатди

O'zLiDePдан сайланган Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Шерзодбек Исламбеков томонидан эҳтиёжманд оилаларга хомийлик асосида 22 тонна кўмир тарқатилди.

Қишнинг совуқ кунларида чекка-чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларга бу чинакам туҳфа бўлди. Боиси беш қўл баробар бўлмагани каби, ҳамма ҳудудда ҳам хонадонларни иситиш учун газ етарли эмас. Ҳаттоки, баъзи ҳудудларда газ тармоқлари ҳам йўқ. Депутат шуни инобатга олиб, навбатдаги саховатли ишнинг этагини тутди.

Хусусан, Қўштепа туманидаги “Истиқлол”, “Шакар”, “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 66 та хонадонларга, Марғилон шаҳридаги “Маориф” маҳалла фуқаролар  йиғинидаги 12 та хонадонларга, Фарғона шаҳридаги “Сурхтепа” маҳалла  фуқаролар  йиғинидаги 25 та хонадонларга кўмир маҳсулоти ЎзЛиДеП Фарғона шаҳар Кенгаши ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирокида тақсимлаб берилди.

- Қиш кунларида амалга оширилган бундай саховат ишлари фуқароларга Янги йил совғаси бўлди. Бундан, албатта, барча фуқаролар мамнундирлар, – дейди “Маориф” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Севара Мавлянова.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    536
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2020-12-17 15:49:56

Инсон манфаатлари хамма нарсадан устун куйилган бизнинг мамлакатимизда хеч ким эътибордан четда колмайди. Маколадан куриниб турганидек УзЛиДеП фаол депутати тамонидан амалга оширилган хайрли ишларидан ихтиёжманд ойлалар албатта рози булганлиги куриниб тур. Рахмат, ишларингизда омад ёр булсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+