Сайёр қабулда олотликларнинг муаммоларига ечим изланди
17.12.2020, 15:51

Олот туманидаги 4-мактабда O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлимлари, партиянинг туман Кенгаши фаоллари ва туман Кенгаши депутати Бахтияр Жумаев ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди. Унда олотликларининг муаммо ва таклифлари тингланди.
— Қизим Шаҳодат Жўраева Бухоро тиббиёт институтини тугатган аммо ҳамон ишсиз. Бир-иккита тиббиёт муассасаларига жойлаштириш учун ҳаракат ҳам қилиб кўрдим, ижобий натижа бўлмади, — деди мурожаатчилардан бири Шермуҳаммад Мадиев. — Ўғлим Нодирхўжа Жўраев ногирон. У рафиқамсиз мустақил юролмайди. Аммо бу учун аёлимга иш стажи ёзилмаяпти. Шу икки масалада менга ёрдамлашинглар.
Олотлик Ғайбулло Бектошев ўзи мактабда фаолият юритишини айтиб, санитария ва эпидимология ходимлари ўқув муассасасига келишганида, иссиқ сув бўлмаса, улар жарима қилиб кетишини айтди. Унга кўра, шу учун таълим даргоҳига электр самовар керак. Қолаверса, ёнғин хавфсизлиги ходимлари ўт ўчириш жиҳозлари, айниқса, ҳимоя қалқони бўлмаса, улар ҳам мактаб мутасаддиларини жаримага тортишар экан. “Мактабда эса бу керакли жиҳозлар учун маблағ ажратилмайди. Шу боис юқоридаги муаммоларни бартараф қилиш учун бизни қўллаб-қувватласангизлар, савобли иш бўларди...” дея шахсий эмас, эртамиз эгалари билан боғлиқ муаммоларни ўртага ташлади, Ғайбулло Бектошев.
Тадбирда йиғилганларга ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимига қонун доирасида киришилиши айтиб ўтилди. Бундан ташқари, муаммолар бўйича тегишлилигидан келиб чиқиб, корхона ва ташкилотларга депутат сўровлари чиқарилиши ҳамда улар депутат назоратига олиниши борасида тушунча берилди.
Сайёр қабул давомида депутат Бахтияр Жумаев мазкур мактабнинг иссиқлик тизимидаги муаммоларни ҳал қилгани, яъни яроқсиз иситиш қозонини янгисига алмаштириб бергани эътироф этилди. Мактаб маъмурияти депутатга ўз миннатдорчилигини билдирди.
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
Депутат 22 нафар сайловчини қийнаётган муаммоcини жойида ҳал қилди
01.03.2023, 17:26
-
Депутат сайёр қабулида аҳолининг мурожаатлари ҳал этилди
24.02.2023, 11:54
-
Тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
20.02.2023, 17:08
-
Депутат маҳаллада сайёр қабул ташкил қилди
10.02.2023, 16:06
Фикрингизни қолдиринг