Депутатлар жомбойлик тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди

17.12.2020, 15:53

Депутатлар жомбойлик тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди

Самарқанд вилояти Жомбой туманининг «TURBO HYGIENIC» МЧЖ қўшма корхонасида O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партиясининг “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми доирасида ўтказилган бу тадбирда халқ вакиллари, ҳудуддаги тадбиркорлар билан бирга туман 4-сектор раҳбари Шероз Азаматов, туман ҳокимнинг инвестиция бўйича ўринбосари Акрам Саъдуллаев ҳамда партиянинг вилоят ва туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Мулоқот жараёнида қишлоқ тадбиркорлари ва фуқароларининг кўплаб мурожаатлари ўрганилиб, баъзилари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Хусусан, Қудуқли маҳалласидан фуқаро Жамшид Элмуродов нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган кичик корхона очиш ҳаракатида юрганлиги, бу тадбирда иштирок этганидан хурсанд бўлганлигини айтиб ўтди. Сабаби 4-сектор раҳбари унга 50 миллион сўм кредит расмийлаштириш борасида зарур маълумотлар берди.

Сардор Абдиев эса паррандачилик билан шуғулланиш ниятида эканлигини айтиб мурожаат қилди. Ёш тадбиркорга Жомбой туманидан сайланган вилоят Кенгаш депутати Ҳайдар Ўроқов томонидан маҳалла кафолат хати асосида жўжа ҳамда ем маҳсулотларини бериб, етиштирган маҳсулотини ўзи сотиб олиш тўғрисида келишиб олинди.

«TURBO HYGIENIC» МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари Азам Турсунов корхона атрофидан жойлашган темирйўл логистика марказида эстокада қурилмаси йўқлиги ҳамда ҳудудидаги йўлни асфальти учун бюджетдан маблағ ажратиш учун депутатларга мурожаат қилди.

Танқидий ва бахс-мунозарага бой тарзда ўтган учрашув якунида кўтарилган масалалар бўйича дахлдор ташкилотларга депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    602
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2020-12-17 16:57:17

Хар бир утказилган учрашувларда кутарилган масалалар юзасидан имкон кадар амалий ердамлар курсатилса учрашувга катнашган ахоли хам учрашувни ташкиллаштирувчи жавобгар шахслар кузланган максаларга эришади. Хозирги кундаги замон билан хамнафас уз ташаббуслари билан чикиб тадбиркорликни йулга куйган ёшларимиз сони кун кундан ортиб бораётганлиги хар биримизни кувонтиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+