Онлайн конференцияда хоразмлик ёшлар ҳам аниқ таклифлари билан иштирок этди

17.12.2020, 15:58

Онлайн конференцияда хоразмлик ёшлар ҳам аниқ таклифлари билан иштирок этди

Аввал хабар берганимиздек, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Янги Ўзбекистон ёшлари - янги ренессанс драйверлари” мавзуида онлайн конференция ташкил этилди.

Онлайн конференцияни Қашқадарё ва Хоразм студияларида “Ёшлар парламенти” аъзолари, ёшлар, депутатлар ва партия фаоллари кузатиб боришди.

Мазкур тадбир шу йил ноябрь-декабрь ойларида Президентимизнинг Қашқадарё ва Хоразм вилоятларига ташрифи мобайнида ёшлар билан мулоқотлар, учрашувларда кўтарилган таклифлардан келиб чиқиб, уларнинг ижросини таъминлаш масалаларига бағишланди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мазкур мулоқотда хоразмлик ёшлар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазалари, таклифлари  билан иштирок этдилар.

Хусусан, хонқалик Ҳилола Бабажанова Хонқа туманида Ёшлар мақом маркази филиалини ташкил қилиш орқали ёшларни маданият-санъатга қамраб олиш, бунда айниқса маҳаллалардаги санъат соҳасига қизиқиши ва истеъдоди бор аммо бу соҳада таълим олиш имконияти йўқ, кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандларини биринчи навбатда қамраб олиш масаласини ўртага ташлади.

Болтабой Болтаев боғотлик ёш спортчи ва “Болтабой Полвон наслли чорва” фермер хўжалиги раҳбари,  у туман ёшлари учун ўз ҳисобидан спорт комплексини қуриб битказган бўлиб, унда 1000 нафарга яқин ёшлар спорт билан шуғулланиши мумкин. Мазкур комплексни ишга тушириш учун зарур спорт анжомлари билан таъминлашга 4 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағи зарурлигини билдирди. Шунингдек, мотокультиваторларни ишсиз ёшларга гаровсиз ва имтиёзли кредит асосида бериш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мумкинлигини айтди. 

Шу қатори яна кўплаб иқтидорли ташаббускор ёшларнинг таклифлари тингланди, шу билан бирга хоразмлик ёшлар  қашқадарёлик тенгдошлари билан фикр мулоҳазалар алмашдилар. 

Тадбир якунида билдирилган фикрлар, таклифлар асносида партия “Ёшлар қаноти”нинг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, уни амалга ошириш борасида вазифалар белгилаб олинди.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан бир гуруҳ иқтидорли, ташаббускор ёшларга партиянинг ташаккурнома ва эсталик совғалари топширилди.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    787
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насирова Шаира Нармурадовна Кармана туман Кенгаши депутати2020-12-17 17:33:42

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мулоқот ёшлар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазалари, таклифларини ўрганишда жуда катта имкониятлар яратиб беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+