Халқ билан мулоқот – виждон иши!

18.12.2020, 12:04

Халқ билан мулоқот – виждон иши!

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда аҳоли билан мулоқот қилиб, қатор муаммоларни бартараф этишга кўмаклашмоқдалар.

Шунингдек, аҳолининг таклиф ва мурожаатларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP Фракцияси аъзоси М.Ходжаева Ўзбекистон туманида бўлиб, Катта Оқмачит, Нурсух ва Катта Тагоб маҳаллалари ҳудудида яшовчи сайловчилар билан учрашди.

Учрашувларда тумандаги мутасадди ташкилот – туман электр таъминоти корхонаси, туман тиббиёт бирлашмаси, туман сувоқава ДУК, Ободонлаштириш бошқармаси, туман халқ таълими ва мактабгача талим бўлимлари, тижорат банклари вакиллар қатнашди.

М.Ходжаева сайловчилар билан ўтказган учрашувлар давомида Коронавирус пандемияси шароитида юзага келган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, депутат жорий йил 18 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилингани, бу бўйича муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилаётганинини таъкидлади.

Бундан ташқари, М.Ходжаева «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги, «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонун хужжатларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида учрашув қатнашчиларига маълумотлар берди.

Учрашувлар давомида сайловчилар томонидан электр, ичимлик ва оқава сув таъминоти, иш билан таъминлаш, мактаб ва боғчаларни таъмирлаш масалалари бўйича депутатга мурожаат қилишди. Мазкур масалаларнинг ижобий ечими бўйича туман раҳбарлари билан келишиб олинди.

М.Ходжаева тумандаги 50-мактаб бошланғич синф ўқувчилари билан учрашди ва фаол ўқувчиларни ўзининг эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилояти

 Кенгаши матбуот котиби.

  • Кўрилди
    618
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+