Депутат бувайдалик сайловчилар билан учрашди

18.12.2020, 16:47

Депутат бувайдалик сайловчилар билан учрашди

Фарғона вилоятидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган халқ вакиллари ўз сайлов округларидаги сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова Бувайда туманидаги Беклар, Инғирчоқ, Жийдали, Маслахат, Додхоҳ, Қора Қум, Чумбоғич, Олтин қўрғон, Пошшопирм, Бачқир, Ҳасан-Қўрғонча, Понсод маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, туман аҳолиси билан очиқ-ойдин мулоқот қилди.

– Фуқаролар билан мулоқотларда газ баллонларининг етишмаслиги ва ўз вақтида олиб келинмаслиги, электр энергиясидаги узулишларнинг олдини олиш, тадбиркорлик билан шуғуланмоқчи бўлган фуқароларга кредит олишларига кўмаклашиш, аёлларни иш билан таъминлаш, кўчаларга асфальт ётқизиш каби бир қатор муаммолар билан мурожаат қилдилар. Бундан ташқари, беморлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар бўлди. Уларга мутасадди ташкилот ва ҳомийлар кўмагида ечим топиш чоралари кўрилмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова. – Одамларнинг дардини тинглаш, уларнинг талаби ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб бориш асосий вазифамиздир.

Шу куни депутат туман ҳокимлиги вакиллари билан биргаликда ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди.

Депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    895
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+