Депутат аралашгач, автобус қатнови йўлга қўйилди

09.11.2017, 17:57

Депутат аралашгач, автобус қатнови йўлга қўйилди

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ўрганиш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда. Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ҳам Навоий эркин иқтисодий зонаси фаолиятини назорат-таҳлил тартибида ўрганиб чиқди. Ўрганиш жараёнида ютуқлар билан бир қаторда айрим муаммолар ҳам борлиги кўзга ташланди. Жумладан, Навоий шаҳри, “Ҳазора” МФЙни Навоий эркин иқтисодий зонаси билан боғловчи автобус қатнови йўлга қўйилмаган. Ваҳоланки, бу ерда меҳнат қилаётган ходимларнинг 30 фоизи Ҳазора МФЙда, 70 фоизи эса Навоий шаҳри ва Кармана туманида истиқомат қилишади. Доимий автобус қатновининг йўлга қўйилмагани ишчиларга бир қатор ноқулайликни туғдираётган эди.    

Аҳолининг мазкур муаммосини ижобий ҳал этиш мақсадида халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Маҳмуд Бопилов жорий йилнинг сентябр ойида “Ўздарётранс” вилоят филиали раҳбари В. Адизовга  депутатлик сўрови билан мурожаат қилган эди. Муаммо депутат аралашувидан кейин тез орада ўз ечимини топди. 20 сентябрдан бошлаб “Навоий” эркин иқтисодий зонаси билан “Ҳазора” МФЙни боғловчи автобус қатнови йўлга қўйилди. Шунингдек, “Навоийавтотрансхизмат”га қарашли ИСУЗУ автобуси ва “Карманаавтохизмат”га қарашли ДАМАС автоуловлари Навоий шаҳри Кармана туманидан қатнаб ишлаётган ишчи-ходимларни график асосида ташимоқда.

Шаҳобиддин ХОЛБОЕВ,

O‘zLiDeP  Навоий вилояти Кенгаши

раисининг биринчи

ўринбосари-аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1552
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+