Депутат нарпайлик сайловчиларнинг муаммоларини ҳал қилди

19.12.2020, 15:46

Депутат нарпайлик сайловчиларнинг муаммоларини ҳал қилди

Куни кеча 64-Нарпай сайлов округи таркибидаги Каттақўрғон шаҳар 2-умумтаълим мактабида Олий Мажлиси Конунчилик палатаси депутати Вахоб Муратқобилов ҳамда шаҳар ҳокими Г.Алимова бошчилигида маҳаллий Кенгаш депутатлари, оммавий ахборот воситалари иштирокида сайловчилар билан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Депутат В.Муратқобилов сайловчиларига пандемия шароитида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари қонунчилик ижодкорлигини бир кун ҳам тўхтатмасдан бир йил давомида 54 дан ортиқ қонунларни қабул қилганлиги тўғрисида маълумот берди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида сайловчилар билан депутат ўртасида шаҳардаги мавжуд муаммолар, хусусан аҳолига узликсиз электр, газ етказиб беришдаги камчиликлар, уларнинг ечими ва бартараф қилиниши юзасидан мутасадди ташкилотлар олдига вазифалар юкланди ҳамда депутатлар назоратига олинди.

  • Кўрилди
    563
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+