Айрим раҳбарлар масъулиятни ўзидан соқит қилиш орқали сансалорликка йўл қўйган

19.12.2020, 15:56

Айрим раҳбарлар масъулиятни ўзидан соқит қилиш орқали сансалорликка йўл қўйган

Навоий шаҳридаги «Корхоналарни Соғломлаштириш ва Хусусийлаштириш Клиника»сида O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ҳамда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Навоий вилоят қабулхонаси билан ҳамкорликда тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошловчилар муаммолари юзасидан онлайн қабул ташкил этилди.

 Мулоқотлар жараёнида ўртага қўйилган масалаларнинг асосий қисми ишлаб чиқариш, хизматлар соҳасини йўлга қўйиш учун ер майдони ажратиш, молиявий муассасалар билан ишлашга тааллуқли эканлиги инобатга олинса, жойларда ҳали-ҳамон мурожаатларни кўриб чиқишда расмиятчилик ҳолатлари мавжуд эканлиги, айрим раҳбарлар масъулиятни ўзидан соқит қилиш орқали сансалорликка йўл қўйишда давом этаётганликлари кўзга ташланди.

Адлия, Божхона, Солиқ, Марказий банк ва барча тижорат банклари, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр, Қурилиш бошқармаси, «Сувоқава,“ «Ҳудудгаз» вилоят филиаллари, «Электр тармоқлари» корхонаси каби 30 га яқин тадбиркорлар мурожаатларига алоқадор корхоналарнинг биринчи раҳбарлари иштирок этган мулоқот жараёнида 68 та масала кўтарилиб, бу масалаларнинг 50 таси шу жойнинг ўзида давлат ташкилотлари ходимлари томонидан ечиб берилди.  

 Ечилмай қолган 18 масаладан бири – тикувчилик йўналишида иш бошлаш учун ер ажратилишини сўраб қилинган мурожаат бўйича, мурожаатчи сўраётган жой ҳимоя зонасига кирганлиги сабабли рад этилган бўлса, иккинчиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартидаги 53-88 Фармони 6-бандига асосан иккита «Форд» русумли автомобилни сотиб олиб, Қозоғистон билан Ўзбекистон чегарасига олиб келгунига қадар даврда Республика Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида»ги Фармони чиқиши натижасида 1 кунлик кечикиш сабабли автомобиллар «Навоий ТИФ» божхона постида қолгани ва уларни чегарадан олиб ўтишга оид мурожаати масала ечимининг мураккаблиги жиҳатидан Қонунчилик палатасига тақдим этилиши билан қаноатлантирилди.  

Тадбир якунида депутатларнинг тадбиркорлар орасида энг кўп юзага келаётган тизимли муаммолари ечими юзасидан таклифлари ҳам муҳокама этилди.  

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    522
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+