Сайёр қабулда избосканликларнинг муаммолари ҳал этилди
21.12.2020, 14:51

Юртимизда аллақачон совуқ қишнинг изғирини кезяпти. Табиийки, аҳолининг иссиқлик манбаига бўлган эҳтиёжи ҳар доимгидан ортган.
Избоскан тумани Янгиобод маҳалласига табиий газ етиб келмаган. Аҳоли суюлтирилган газ баллонлардан фойдаланади. Айни вақтда мазкур газ баллонларига бўлган талаб ортди, бироқ ҳудуд тўла таъминланмаган. Хонадонларнинг аксар аҳли бу қийинчиликдан машаққат чекавериб, мутасаддининг остонасида қолган. Аммо натижа “ана, мана”дан нарига ўтмагани ёмон.
O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши томонидан Янгиобод ва Гулистон маҳаллари аҳли учун ташкил этилган сайёр қабулда айни муаммо ечимини топгани қувончли бўлди. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, тумандаги масъул ташкилотлар мутасаддилари, ҳокимлик вакиллари иштирок этган мазкур учрашувда коммунал, ижтимоий, тиббий масалалар ўртага ташланиб, тегишли масъуллар ва депутатлар томонидан ижрога йўналтирилди.
Д.Кенжабоев ва И.Абдумаликовлар Янгиобод маҳалласида истиқомат қилишади. Уларнинг хонадонидан кучли токланишга эга электр стольбанинг ўтганлиги доимий хавфда яшашларига сабаб бўлмоқда. Ахир уйда ёш болалар, аёллар бор... Эркаклар доимий уйда бўлмайдилар. Фалокатнинг оёқ остида эмаслигига ким кафолат беради?
-Ушбу муаммонинг шу куннинг ўзида ўрганиб чиқдик, - дейди туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ш.Ҳожибеков. – Фуқароларнинг хавфсираши ўринли албатта. Айни кунга қадар бу муаммо тўғрисида билмаганмиз. Мана, бугуноқ муаммони бартараф этиш учун тегишли ходимларимиз иш бошладилар.
Сайёр қабулда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этилишини депутатлар назоратига олдилар.
Зуҳрахон ҲАЙДАРОВА,
O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайёр қабулда аҳолининг 15 га яқин мурожаатлари ижобий ҳал этилди
16.04.2021, 15:04
-
Депутат сайёр қабулида сайловчи бошпанаси йўқлигини айтди
10.03.2021, 14:35
-
O’zLiDeP сайёр қабулида зарбдорликларнинг муаммоларига ечим топилди
03.03.2021, 16:10
-
Маҳалланинг эски биносини тадбиркор нима қилмоқчи эди?
25.01.2021, 19:27
-
2021 йилда “Насаф” қандай ютуқларни кўзлаяпти?
25.01.2021, 17:52
Фикрингизни қолдиринг