Ўзбекистон оғир синов ва машаққатларни мардона енгиб, катта тараққиёт йўлини босиб ўтди

22.12.2020, 12:38

Ўзбекистон оғир синов ва машаққатларни мардона енгиб, катта тараққиёт йўлини босиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг видеоконференцалоқа шаклида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган партиянинг долзарб вазифалари муҳокама қилиняпти.

Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон халқи ўзининг буюк салоҳияти, мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этди, оғир синов ва машаққатларни мардона енгиб, катта тараққиёт йўлини босиб ўтди. Мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида узоқ-яқиндаги барча мамлакатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини кенг миқёсда олиб бораётган замонавий, очиқ ва демократик давлатга айланди.

Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётини тубдан янгилаш борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилди.

Йиғилиш иштирокчилари Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида катта ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги, бу ислоҳотларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратишга эътибор қаратилаётганлигини алоҳида қайд этишди.

  • Кўрилди
    728
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+