Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрамини юқори савияда ўтказиш борасида O'zLiDePнинг аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди

22.12.2020, 12:50

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрамини юқори савияда ўтказиш борасида O'zLiDePнинг аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди

Йиғилишда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларида партиянинг ҳам фаол иштирокини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди, бу борада партиянинг аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бунда биринчи навбатда “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” ва “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойиллари асосида фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича эришилаётган натижалар юзасидан аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилишига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Тарғибот тадбирларида партиянинг асосий йўналишларидан бири бўлган иқтисодиётни либераллаштириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини кучайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш дастурлари, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратиш ва бу борада партия депутатлик гуруҳларининг назорат-таҳлил фаолиятини йўлга қўйиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари партия фаоллари ва депутатлар аҳоли билан учрашувлари давомида “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, бизнес юритиш шартларини енгиллаштириш, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик, ҳунармандчиликни рағбатлантириш учун яратилган янги имкониятлар борасида халққа намоён этиб боришлиги белгилаб олинди.

Йиғилишда партиянинг “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” томонидан жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ёш йигит-қизларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун кўмак ва ёрдам бериш, ёшларни муносиб иш билан таъминлашга қаратилган турли тарғибот тадбирларини олиб боришлиги ҳамда ушбу йўналишда партиявий лойиҳаларнинг самарадорлигини янада ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    555
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+