O'zLiDeP депутати пойтахтлик ёшлар ўртасида шахмат бўйича мусобақа ташкил қилди

22.12.2020, 17:21

O'zLiDeP депутати пойтахтлик ёшлар ўртасида шахмат бўйича мусобақа ташкил қилди

Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шерзод Эркинлар ташаббуси билан Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган “Шахмат” спорт тури бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа ташкил этилди.

O'zLiDeP Юнусобод туман Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Юнусобод туман бўлими, Жисмоний тарбия ва спорт бўлим, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар шахмат федерация билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур мусобақада 200 нафар ёш шахматчилар иштирок этдилар.

Мусобақа иштирокчиларига сертификат ва эсдалик совғалари тақдим қилинди. Мусобақа ғолибларига эса 1 миллион сўмдан пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, тадбир якунида халқаро тоифадаги спорт устаси, гроссмейстер Шамсиддин Воҳидов иштирок этиб, ёш шахмат усталарига маҳорат дарси ўтиб берди.

  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+