“Айтинг, дўстим, нима қилдик, Ватан учун?”

23.12.2020, 16:03

“Айтинг, дўстим, нима қилдик, Ватан учун?”

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида бўлиб ўтган тадбир ана шундай номланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти” фаолларининг 2020 йил 12 сентябрдаги йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари иштирок этди.

- Қарорда акс этган вазифалар “Ёшлар қаноти” “Йўл харита”сида белгиланган мақсад ва вазифалар билан ҳамоҳанг эканлиги эътиборга лойиқ, - дейди “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоли Қодирий Сафаров. – Юртимизда ёшларимизнинг ўз иқтидорларини рўёбга чиқаришлари, спорт, адабиёт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда фаоллик кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар имкониятлар яратилган. Бугунги кунда энди ёшларимиз “Ватан менга нима берди деб эмас, балки мен Ватанга нима бердим?” деган саволни ўз олдига қўйган ҳолда ҳаракат қилишлари керак.

Дарҳақиқат, тадбир давомида ёшларга оид давлат сиёсатини самарали олиб бориш, жумладан, ёшларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларни муносиб иш билан таъминлаш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёрлашга ҳисса қўшиш, бу жараёнларни жамоатчилик ва депутатлик назоратига олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, ёш тадбиркорларни партиявий воситалар билан қўллаб-қувваатлашни кучайтириш, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида фаол иштирок этиш каби масалалар қизғин муҳокама қилинди ҳамда таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Холмат ТЎРАЕВ,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими  мудири

 

  • Кўрилди
    495
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+