Ибн Синодан кейинги тўрт ҳаким

23.12.2020, 17:26

Ибн Синодан кейинги тўрт ҳаким

O’zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Барча учун қулай, сифатли ва профессионал тиббиёт” мавзусида ўтказилган  давра суҳбатида айнан шу ҳақида сўз борди.

Бир гуруҳ депутатлар, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Навоий шаҳар Тиббиёт бирлашмаси, “Тафаккур” ёшлар тарғибот маркази мутахассислари , умумтаълим мактабларининг ёшлар етакчилари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида ташкил этилган тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Маълумки, Президентимиз раислигида жорий йилнинг 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга оид ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалардаги тиббий хизмат тизими, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг вазифа ва функцияларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарурлиги айтилган, илғор хорижий тажриба асосида умумий амалиёт шифокорини ҳақиқий оилавий шифокорга айлантириш чоралари белгиланган эди.

Давра суҳбатида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида фикр билдирилиб, миллий қонунчилигимизда халқ табобатига ва тиббиётда ахборот коммуникация соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, Вазирлар маҳкамасининг аниқ режалар асосида Ўзбекистонда Ягона тиббиёт ахборот маркази ва «Ақлли тиббиёт» тизими жорий этилиши айтилиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили Р.Ҳамроев томонидан йиғилганларга бу тизим ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг “Она ва бола” скрининг маркази директори М.Ҳамроева сўзга чиқиб, амалга оширилаётган “тиббий хатлов”лар, “соғлом жамиятни ривожлантириш” нинг асосий механизми ҳақида гапириб ўтди.

Айниқса, “Миллий қонунчилигимизда халқ табобати” мавзусидаги “Тафаккур” ёшлар тарғибот маркази раҳбари Ж.Шуҳратовнинг маърузаси кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

-Дунё тиббиётига асос солган буюк ҳаким Абу Али ибн Сино “Мен ўзимдан кейин тўртта ҳаким қолдирмоқдаман. Сув, ҳаво, қуёш ва бадантарбия!” деган экан. Дарҳақиқат сувдан, ҳаводан, қуёшдан фойдаланиб, кундалик бадантарбияни йўлга қўйган инсон саломатлигидан азият кўрмайди, - деди ўз сўзида Ж.Шуҳратов.

Шундан сўнг мунозаралар бошланиб, тиббий карталарнинг тармоқли тизими, масофавий диагностика, тиббий интернет ва инсон саломатлигини масофадан мониторинг қилиш, виртуал тиббий кўрикдан ўтказиш, виртуал шифохона хизмати, электрон рецептлар, телеметрия ва симсиз алоқадан фойдаланган ҳолда тиббий ёрдамни уйда олиш каби масаллаларга оид саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    519
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+