Қонликўллик ёшлар учун тадбиркорлик борасида маҳорат дарси ташкил қилинди

24.12.2020, 12:00

Қонликўллик ёшлар учун тадбиркорлик борасида маҳорат дарси ташкил қилинди

O’zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши томонидан  келажагимз бўлган ёшларни касбга, тадбиркорликка йўналтириш мақсадида “Тадбиркор ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди.

Учрашувда ёш тадбиркор Камилжан  Джуманиязов “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида ёшларга  семинар  ўтди.  Тадбиркор  ёшларга  ўз фаолиятини  нимадан  бошлаганлиги,  тадбиркорликнинг ўзига хос сирлари, кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги, бизнес лойиҳа ва кредит олиш турлари бўйича ёшларга мотивация берди.  

Тадбиркор К.Джуманиязов 2012 йилдан буён “Наўризли Истам” фермер хўжалигини бошқариб келмоқда. Бундан ташқари аҳолига маиший  хизмат кўрсатиш, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида бир қанча тадбиркорлик субъектларини ҳам бошқариб келмоқда. Ҳозирги кунда 80 нафар аҳолини иш билан таъминлаган.

Тадбиркорнинг келажакдаги режалари ҳали бисёр. Фермер хўжалигига қарашли 50 та ўринли меҳмонхона қуриш ва аҳолини иш билан таъминлашни мақсад қилган.   

Учрашувда ёшларга давлатимиз томонидан тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун яратилаётган шароитлар, тадбиркорлик соҳасида қабул қилинган қарор ва фармонларнинг аҳамиятини атрофлича тушунтириб ўтди.  

Тадбиркорликка  қизиқиши  уйғонган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига  батафсил жавоблар олди.          

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    748
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+