Давлат дастури амалда

24.12.2020, 18:16

Давлат дастури амалда

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Иштихон ва Пайариқ туманларида “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалий учрашув ташкил этилди. 

Сўнгги йилларда аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган «Ҳар бир оила - тадбиркор», «Ёшлар келажагимиз» ва бошқа ижтимоий дастурлар доирасида имтиёзли кредитлар ажратилиб, 600 мингдан зиёд оилаларни қамраб олишга эришилди.

Мазкур дастурлар ҳудудларда аҳолининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, унинг турмуш тарзини яхшилаш ва иш билан бандлигини ошириш учун туртки бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу борада Партия вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ҳам ўз ташаббусини илгари сўрган ҳолда жойларда, айниқса чекка қишлоқларда аҳолини, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларни тадбиркорлик билан шуғулланишга қизиқиши ва манфаатдорлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаси ва тажрибасига эга бўлган тажрибали тадбиркорларни аҳоли билан учраштириш орқали тажрибасини оммалаштириш борасида қатор тадбирлар ўтказиб келмоқдаки ушбу тарғибот тадбирлари бугунги кунда ўз натижасини кўрсатмоқда.

Учрашув давомида аҳолига ўзининг турмушини яхшилаш, касб-ҳунар ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топиш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатишга қаратилган «коучинг» видео материаллар ва дарсликлар, мотивацион роликлар тайёрлаш учун танловлар ташкил этиш ва хотин-қизларни рағбатлантириб бориш каби таклифлар илгари сурилди.

Тадбир якунида 22 нафар хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    855
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+