Фарғонада фаол ўқувчилар депутатлар томонидан рағбатлантирилмоқда

25.12.2020, 17:28

Фарғонада фаол ўқувчилар депутатлар томонидан рағбатлантирилмоқда

Барчамизга маълумки, умумтаълим мактабларида қишки таътил бошланмоқда. Албатта, таътил олдидан ўқувчиларнинг чораклик баҳолари эълон қилинади. Ўқув чорагини аъло баҳоларга тамомлаган ўқувчилар депутатлар томонидан рағбатлантирилмоқда.

O'zLiDeP Қува туман Кенгашидаги “Рохатой” фермер хўжалиги қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти раиси А.Тешабоев тумандаги 50-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшлар билан учрашди.

Депутат бу гал мактабга фаол ўқувчиларни мукофотлаш учун ташриф буюрди. А.Тешабоев мазкур мактабнинг 2-чорагини аъло баҳоларга якунлаган 30 нафар ўқувчиларга 50 минг сўмдан пул мукофотини топширди.

O'zLiDeP Қува туман Кенгаши аппарат раҳбари Зиёдахон Раҳмонованинг таъкидлашича, бу анъана ҳар йили давом этиб, O'zLiDeP депутатлари тумандаги бошқа мактабларда ҳам фаол ўқувчиларни рағбатлантиришни давом этадилар.

Бундан ташқари, O'zLiDePдан сайланган Данғара туман Кенгаши депутати Икромжон Эргашев тумандаги 2-мактабда бўлиб, ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Депутат ёшлар билан суҳбат давомида юртимизда ёшлар камолоти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб, уларни яхши ўқишга чақирди.

Тадбир якунида фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларга депутат ўз эсдалик совғаларини топширди.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилояти кенгаши матбуот котиби.

  • Кўрилди
    567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+