Биринчи Президентимизни хотирлаб
25.01.2018, 15:04
O‘zLiDeP Қораўзак туман Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш ва таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Мустақиллиқ меъмори” мавзусида ёшлар билан ушрачув ташкил этилди.
Тадбирда Қораўзак агросаноат касб-ҳунар коллежи манавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари А.Бабаназаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов ҳаёти ва фаолияти давомида суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиб, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиб, ҳалқ тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссаси ҳақида ёшларга кенг маълумот берди.
Учрашув иштирокчилари томонидан Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузуми қарамлигидан озод қилиб, уни мустақил давлат қилган, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олиниши таминлаб, жаҳон миқиёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдиргани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Халқимиз, қисқа муддат ичида яъни, 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда Биринчи Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб билади.
И.ОМИРБАЕВ,
O‘zLiDeP Қораўзак туман Кенгаши
аппарат раҳбари
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Деҳқонободлик депутатларнинг таклиф ва фикрлари ўрганилди
25.04.2024, 11:46
-
Бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик лозим
25.04.2024, 11:42
-
Касбида аҳоли даромадларини ошириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди
25.04.2024, 09:13
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Паркентда туризм ва енгил саноат соҳасида фаолият юритаётган йирик тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди
24.04.2024, 17:04
Фикрингизни қолдиринг