Президент Мурожаатномаси инсон манфаатларига хизмат қилувчи муҳим ҳужжатдир
05.01.2021, 10:54
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида тадбиркорлар фаолияти билан боғлиқ масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
2020 йил дунё халқлари қаторида Ўзбекистон халқи учун синовли йил бўлиши билан бирга барча жабҳаларда янгидан янги ислоҳотлар амалга оширилган йил сифатида ҳам тарихга муҳрланди. Жумладан, мамлакатимиз тарихида мутлақо янги бўлган ташаббус, яъни вилоят ва туман ҳокимларининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси режаларга бағишланган мурожаатларининг тингланиши жамият олдида давлат органларининг масъулиятини янада оширди.
Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштирокини янада оширишга хизмат қилиши билан бирга ислоҳотларда уларнинг ролини кучайтириши табиийдир.
Энг асосийси, бир тадбиркор, қолаверса, сенатор сифатида шуни эътироф этишим лозимки, келгуси йилдан банклараро валюта бозорининг “онлайн” платформага ўтказилиши ва тадбиркорларга валютани бевосита банкнинг ўзидан сотиб олиш учун тўлиқ имконият яратилиши, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ беш мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг сони қисқартирилиши масалаларига тўхталинганда халқимиз учун яратилаётган бу каби енгилликлар тез орада ўз маҳсулини кўрсатишини ўйлаб орзиқдим.
Айниқса, Президентимизнинг Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилишини алоҳида таъкидлаганлари нур устига аъло нур бўлди.
Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини текширишга эълон қилинган мораторийнинг яна бир йилга узайтирилиши ҳам катта имконият бўлди.
Шу маънода Президентимиз томонидан олиб борилаётган ҳаётбахш ислоҳотларга камарбаста бўлиш ҳар бир сенатор, ҳар бир депутат, шунингдек, қалбида ватанига муҳаббати бор ҳар бир инсоннинг бурчидир, деб ҳисоблайман.
Улуғбек ФАЙЗИЕВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси,
“Zarafshоn Golden Group”
компанияси таъсисчиси.
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг