Қуйи бўғин вакилларига Мурожаатнома мазмун-моҳияти тушунтирилди
07.01.2021, 14:32

Бугун O`zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан 2 сон туғруқ мажмуаси қошидаги партия бошланғич ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламентга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида давра суҳбати ташкил этилди.
Мурожатномада 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилинганлиги барчамизни қувонтирди. Аҳолиси саломат бўлган юрт қудратлидир. Бугунги кунда ёшларни эътироф этилиши, улар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имтиёзлар узоқни кўра олишлик, келажакдаги мақсадларни аниқ, равон белгиланишидир, - деди 2-сон туғруқхона бош врачи, БПТ раиси Лола Абдуллаева.
Учрашувда O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Хасан Хўжақулов сўзга чиқиб, партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳақида йиғилганларга тушунчалар берди.
Тадбирда аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилиб, келгусидаги мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.
Савол-жавобларга бой бўлган давра суҳбатида БПТнинг янги режалари режалаштирилди.
O`zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди
26.05.2023, 18:47
-
Партия съездига қашқадарёлик делегатлар сараланди
26.05.2023, 18:40
-
Сайловга тайёргарлик янада қизғинлашиб бормоқда
26.05.2023, 18:36
-
O‘zLiDePнинг бухоролик делегатлари сайланди
26.05.2023, 18:26
-
Съездга делегатларини сайлаш — сайловга тайёрланишининг муҳим бўғини
25.05.2023, 20:45
Фикрингизни қолдиринг