Президентимиз илгари сурган таклифлар бизни амалий ҳаракатлар сари ундайди
08.01.2021, 17:18
O’zLiDeP Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти сиёсий таълим маркази Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганишга қаратилган ўқув семинарларини ташкил этмоқда.
БПТ аъзолари, депутатлар ва партия фаоллари учун ташкил қилинаётган ушбу ўқув семинарларининг Навоий шаҳар босқичи НКМКга қарашли Тиббий санитария бўлими бошланғич партия ташкилотида ўтказилди.
Ўқув семинарда O’zLiDeP Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти сиёсий таълим маркази раҳбари Х.Зайниддинов Мурожаатнома мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган партия тузилмаларининг вазифалари юзасидан маъруза қилди.
- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини тинглаб, биз халқ вакиллари ҳали олдимизда катта вазифалар турганини ҳис этдик. Сабаби, давлатимиз раҳбарининг инсон манфаатларини таъминлаш бўйича илгари сурган таклифлари барчамизни амалий ҳаракатлар сари ундайди, - деди у ўз маърузасида.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари томонидан партия сафига ўтиш тартиби хусусида савол-жавоблар бўлиб ўтди. Аъзоликка ўтиш истагини билдирган шифокорлар шу ернинг ўзида партия сафига қабул қилинди.
Ўқув-семинар якунида Халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгаши депутати А. Тўқсоновга депутатлик фаолиятини намунали тарзда олиб борганлиги учун O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ташшакурномаси топширилди.
O’zLiDeP Навоий вилояти кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
28.03.2024, 17:17
-
Тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
28.03.2024, 17:15
-
Ёшлар ўртасида депутат кубоги учун баҳс олиб борилди
28.03.2024, 17:09
-
Келгуси иш режасида маҳаллалардаги ислоҳотларда фаолликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди
28.03.2024, 16:57
-
Самарқандлик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда
28.03.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг