Жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни янада мустаҳкамланмоқда

11.01.2021, 09:30

Жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни янада мустаҳкамланмоқда

Тойлоқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида маҳаллаларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосарлари иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Президентининг 2020 йилнинг 25 декабрь куни “Хумо” аренасида Республика “Ёшлар форуми”даги маърузалари ва Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

- Президентимизнинг Мурожаатномасида давлат ва жамият бошқарувида аёлларинг ўрни ва мавқейи янада мустаҳкамлаш, ислоҳатларимизнинг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги, хотин-қизларимизнинг жамият ва ҳаётидаги ўрни ва нуфузи учун катта имкониятлар яратиб берилаётганлигидан хурсанд бўлдик, - дейди O`zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раиси, туман Кенгаш депутати  Зиёдулла Авазов. - Жамиятимизда аёллар мавқейини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш кераклиги, ушбу муаммоларни рўйхатга олиш учун "Аёллар дафтари" ташкил қилинаётганлигини муҳтарам Президентимиз ўз маърузаларида таъкидлаб ўтдилар. Бугунги кунда аёллар юртимизнинг меҳнатга лаёқатли ва иқтисодий жиҳатдан фаол аҳолисининг катта қисмини ташкил этилишини инобатга олсак, хотин-қизлар тадбиркорлигини мамлакатимиз иқтисодий ривожи учун энг муҳим ресурслардан бири деб айтиш мумкин.

Тадбирда маҳаллаларда аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилиб, келгусидаги мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    572
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+