O`zLiDeP вакиллари “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг ўқувчи ёшлари билан учрашди

14.01.2021, 17:38

O`zLiDeP вакиллари “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг ўқувчи ёшлари билан учрашди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибидаги Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий- академик лицейи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армиямиз-тинчлик ва осойишталигимиз гаровидир” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Ҳозирги кунда мамлакатимиз Қуролли Кучларида олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини янада ишончли ҳимоясини таъминлаш имконини бермоқда.

- Миллий армиямиз жамиятимизнинг ажралмас қисмига ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини оширишга хизмат қилувчи етакчи институтга айланмоқда, - дейди Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи директори Рустам Файзуллаев. – Айниқса, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳарбий хизматчиларимизнинг ўрни беқиёсдир. Мамлакатимизда жасур, Ватанпарвар, фидоий Темурбеклар етишиб чиқаётганлигидан ҳаммамиз ғурурланамиз. Шу маънода, бугун униб-ўсиб келаётган ёшларимиз ўз юртини севса, унга фидойи бўлиб яшаса, биз бугун ҳам, келажакда ҳам ҳеч қачон, ҳеч кимдан кам бўлмаймиз, ўз мақсад-муддаоларимизга, албатта етамиз. Бизнинг “Темурбеклар мактаби”да таҳсил олаётган бугунги навқирон ёшларимиз ҳам келажакда мард ва матонат, Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган ҳақиқий посбонлари бўлиб етишади. 

Тадбир давомида партия вакиллари ва депутатлар “Темурбеклар мактаби”нинг ҳарбий-академик лицейи курсантлари билан дилдан суҳбатлашишди ва уларга партиянинг эсдалик совғаларини топширишди.

Байрам тадбирида Темурбеклар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг мусиқа ҳамда рақс ансамбли, эстрада хонандалари иштирокида концерт намойиш ҳам бўлиб ўтди.

Умида Артикхаджаева

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати ходими

  • Кўрилди
    1128
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+