Кўчатчилик — сердаромад соҳа

18.01.2021, 18:02

Кўчатчилик — сердаромад соҳа

Аввал хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Сурхондарёда бўлиб, учрашувлари давомида қатор тадбиркорлик субъектлари, аҳоли томорқалари фаолияти билан ҳам танишмоқда.

Ташриф давомида А.Хаитов Денов тумани “Қизилжар Намуна” маҳалласидаги “Чағаниён агротоморқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Агротоморқа хизматининг ер майдони 32 гектар бўлиб, бу ерда 64 турдаги мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари етиштирилмоқда.

МЧЖ айни пайтда 1 миллион дона кўчат етказиб бериш бўйича харидорлар билан шартнома имзолаган. Ҳатто, Тожикистон давлатига ҳам экспорт қилишни йўлга қўймоқда.

А.Хаитов кўчатларнинг турлари ва улар қандай усулда етиштирилаётгани билан қизиқди. Шунингдек, уларнинг экспорт ҳажмини кўпайтириш лозимлиги ҳақидаги таклифини ҳам билдириб ўтди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1192
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+