Конимехда “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди

19.01.2021, 16:46

Конимехда “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди

O'zLiDeP Конимех туман кенгаши ташаббуси билан "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида  спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Жамиятда соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш  маданиятини шакллантириш, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, болаларда, айниқса, кизларда жисмоний тарбия ва спортга муҳаббат уйғотиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган мусобақаларда 100 га яқин ёшлар иштирок этди.

Ёшлар спортнинг шахмат-шашка, югуриш, баскетбол, волейбол каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақада муваффақият қозонган  жамоалар ва ғолиблар O'zLiDeP Конимех туман Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, 13 нафар  партия сафига ўтиш истагини  билдирган ёшлар шу ернинг ўзида O'zLiDeP аъзолигига қабул қилинди.

                   O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    748
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+