Депутат ва сектор ҳамкорлиги аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилмоқда

20.01.2021, 17:25

Депутат ва сектор ҳамкорлиги аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилмоқда

Аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, эҳтиёжманд оилалар муаммоларини ўрганиш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабаханов Наманган шаҳридаги 1-Сектор штаби ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда шаҳардаги “Шаршара” ва “Сумалак гузари” маҳаллалари фуқаролари билан уйма-уй юриб, учрашувлар ўтказилди.

Учрашувлар давомида аҳоли томонидан маҳалладаги асосий қатнов йўли ҳисобланган кўчаларни таъмирлаш, эскирган электр энергияси симларини янгилаш борасида билдирилган мурожаатлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови киритилиб, ижроси назоратга олинди.

Имтиёзли равишда даволаниш, фарзандини болалар боғчасига жойлаштириш, ногиронлигини белгилаш каби масалалар ишчи гуруҳи томонидан жойида ҳал этилди.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган иш билан банд бўлмаган аҳоли вакилларини “Art Soft Holding” компанияси таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан эълон қилинган бўш иш ўринларига ишга таклиф этилди.

Ҳудуддаги ногиронлиги бўлган ва узоқ йиллардан буён бемор бўлиб ётган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

  • Кўрилди
    732
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+