Бухорода “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди

20.01.2021, 17:28

Бухорода “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар кўмагида «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,  O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Бухорога ташрифи давомида мазкур спорт мусобақаларида ҳам иштирок этди. 

Актам Хаитов дастлаб Пешкў туманининг Чибоғони МФЙ, Чалмагадой қишлоғида спортнинг эркин кураш тури бўйича ўтказилаётган мусобақада қатнашаётган ёш полвонларнинг спортдаги фаолиятлари ва келгуси ҳаётларида мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшадиган эзгу ишларида омадлар тилади. Мазкур спорт мусобақаси гарчи вилоятнинг энг чекка ҳудудларидан бирида ўтказилаётган бўлса-да, айнан шу ердаги ёш полвонлар орасида жаҳон ва олимпиада чемпионлари етишиб чиқишига ишонч билдирди.

“Бунинг учун тинимсиз изланиш ва ўз устида ишлаш керак. Қайси соҳада бўлмасин, меҳнат қилган инсон албатта ўз орзуларига эришади”, — деди А. Хаитов.

Мусобақа якунида 11 вазн тоифасида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган ва совриндор бўлган ёшларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Партия ташаббуси билан ташкил қилинган спорт мусобақалари Ромитан туманидаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ҳам бўлиб ўтди. Эркин кураш бўйича туман очиқ биринчилигида 6 та тумандан ташриф буюрган ёш спортчилар 7 та вазн тоифасида куч синашишди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳслар якунида ғолиблар рағбатлантирилди.

Шунингдек, мазкур мактаб-интернат ҳудудида футбол бўйича ҳам мусобақа ташкил этилиб, ғолиб ва совриндор жамоаларга партия томонидан эсдалик совғалари улашилди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    921
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+