Мактабгача таълим - узлуксиз таълим тизимининг пойдевори

21.01.2021, 17:06

Мактабгача таълим - узлуксиз таълим тизимининг пойдевори

Бугунги кунда мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш орқали мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини янада кенгайтириш ҳамда болаларнинг мактабгача таълими билан кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Фарзандларимизни мактабгача таълим муассасага қамраб олиш даражаси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ходимлари билан биргаликда Каттақўрғон шаҳридаги «Мохларойим Нур» МЧЖ қошида давлат-хусусий шериклик асосида қурилган «Афсона» мактабгача таълим муассасининг фаолияти билан яқиндан танишди.

Партиянинг сайловолди дастурида таълим соҳасига, хусусан, мактабгача таълим муассасаларини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги учрашувда яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғини ҳисобланади. Мутахассис ва педагогларнинг хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Ана шу далилнинг ўзи болаларимизнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатиб турибди, - дейди «Афсона» мактабгача таълим муассаси раҳбари Зулфия Полвонова.

Учрашувда O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари И.Ботиров сўзга чиқиб партия ташкилотининг асосий вазифа ва мақсадлари, партия томонидан хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбир сўнггида 17 нафар «Афсона» МТМ ишчи ходимлари партия аъзолигига ўтиш истакларини билдиришди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    859
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+