Конимехлик ёшлар ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди

21.01.2021, 17:37

Конимехлик ёшлар ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди

Конимех туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг яшил майдонида бир гуруҳ ёшлар ўртасида мусобақа ташкил қилинди.

Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада  ривожлантириш тўғрисида”ги фармонига асосан, шунингдек, 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб белгиланганлигининг амалий ифодаси  сифатида O'zLiDeP Конимех туман бўлими ҳамда Конимех туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорликда ташкил этган мини футбол мусобақаси нафақат футбол ишқибозларини, балки катта-кичик спортсеварларни майдонга тортди.

Етти гуруҳ ўртасида биринчилик учун олиб борилган кескин курашда ғолиб жамоа аниқланди.

Муросасиз кураш ва кўтаринки руҳ билан ўтган мусобақа якунида барча иштирокчилар O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    323
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+