Мархаматлик ишсиз ёшлар ва аёллар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди

22.01.2021, 16:22

Мархаматлик ишсиз ёшлар ва аёллар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди

O’zLiDeP Мархамат туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Роввот” маҳалласи ҳудудидаги 14-умумтаълим мактабида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди. “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ташкил этилган мазкур беллашувда жами 60 нафар иштирокчи, яъни 20 нафар хотин-қизлар, мактабнинг 20 нафар ўқувчилари ҳамда 20 нафар маҳалла ёшлари ўзаро куч синашдилар.

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг тумандаги фаол спорт усталаридан иборат ҳакамлар ҳайъати қатнашчиларнинг муросасиз ўйинларини диққат билан кузатиб бордилар.

-Мана шундай мусобақалар спортга қизиқишни уйғотиш билан бирга, фикрлаш, янгилик яратишга ҳам умид бераётгани амалда намоён бўлмоқда, - дейди депутат, партия туман Кенгаши раиси Ҳафизахон Мамаризаева. – Айниқса, маҳаллалардаги вақтинча ишсиз ёшларимизнинг бундай мусобақаларда қатнашиш истаги билан келаётгани улардаги иқтидорларнинг юзага чиқишига хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Мусобақалар якунида ғолибларга партия туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Муҳаррам ГУЛМАТОВА,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+