2021 йилда “Насаф” қандай ютуқларни кўзлаяпти?

25.01.2021, 17:52

2021 йилда “Насаф”  қандай ютуқларни кўзлаяпти?

Қарши шаҳридаги 13-мактабда ўтказилган “Депутат ва сайловчилар” учрашувида  “Насаф” МФЙ да ўтган 2020 йилда ёмғир сувлари йиғилиб қоладиган кўчаларга лоток ўрнатилгани, йўллар асфальтлангани, кўча чироқлари янгилангани ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида катта ишлар қилингани эътироф этилди ва 2021 йилга мўлжалланган режалар белгиланди, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар юзасида аҳоли билан фикрлашилди.

Сайловчилар ЎзЛиДеПдан Қарши шаҳар Кенгашига сайланган депутат Арзиқул Шеров билан юзма-юз мулоқот давомида шу каби кўплаб  масалаларни ўртага ташладилар. Хусусан, маҳаллада яшовчи Нор Пўлатов нуронийлар учун дам олиш маскани бунёд этиш, 4, 11-рақамли автобусларни 33-мактаб ёнидан қатнашини йўлга қўйиш таклифини айтиб ўтди. Даврон Бўриев эса  Заргар кўчасидан мактаб ва боғчага ўтиш йўли тўсиб қўйилгани, шу ердан пиёдалар учун махсус йўлак очиш масаласини кўтарди. Шунингдек,  фуқаролар томонидан  маҳалада гўзаллик салони қуриш, 6, 12- автобуслар қатновини тартибга солиш ҳамда кам таъминланган оила вакиллари томонидан бир қатор ижтимоий муаммолар ҳам айтиб ўтилди.

Депутат А. Шеров сайловчилар томонидан билдирилган фикрларни қайд этиб борар экан, нафақат сайловчилар томонидан кўтарилаётган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, балки аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, маънавий дунёқарашини юксалтириш, маҳаллада тиббий хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш, ўғил-қизлар ўртасида спорт ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш дастури бўйича иш олиб бораётганини маълум қилди.

Энг қувонарлиси, депутат ва сайловчилар ўртасидаги ўзаро мулоқот ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлди.

  O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    555
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+