Маҳалланинг эски биносини тадбиркор нима қилмоқчи эди?

25.01.2021, 19:27

Маҳалланинг эски биносини тадбиркор нима қилмоқчи эди?

Нурота туманидаги Алишер Навоий МФЙда халқ депутатлари Навоий вилоят ҳамда Нурота туман кенгаши депутати С.Зокировнинг 100 нафар  сайловчилари билан ўтказган сайёр қабулида ҳудуд аҳолисини қийнаётган масалалар чуқур таҳлил этилди.                                         

Сайёр қабул давомида ишсизлик, кредит, нафақа пули, лойиҳаларни дастурга киритиш каби масалалар юзасидан бир қатор саволлар берилди.

Жумладан, шу маҳаллада яшовчи М .Файзиева  томонидан кўтарилган  фарзандлари учун ишсизлик масаласига туман бандлик бошқармаси ходими томонидан шу ернинг ўзида ечим топилган бўлса, маҳалланинг Содиқжон Сиддиқов кўчаси, 40-уйда яшовчи О. Ахатованинг бугунги кунда 2 ёшгача бола пули кимларга берилиши ва буни қонуний асослаб беришни сўраб  қилган мурожаати бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими ходимининг тушунтириши билан қаноатлантирилди.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор Д.Саидованинг катта миқдордаги имтиёзли кредит олишига тўсиқ бўлиб турган омиллар ўрганилиб, депутатлар ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан  маълум сабаблар билан туман дастуридан чиқарилган ўринлар учун ҳаракат қилиши кераклиги юзасидан йўл-йўриқ кўрсатилди.

Шу жараёнда Халқ банкининг туман филиали мутахассиси “Темир дафтар”га кирган хотин-қизлар учун 33 миллионгача имтиёзли кредитлар ажратилиши, туман бўйича эса 346 аёл дафтарга киритилган бўлиб, агарда аввалдан кредити бўлган тақдирда ушбу имтиёздан фойдалана олмаслиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Маҳалланинг ишбилармон ва фаол аёли М.Шаҳарова ҳам сўз олиб, 20 йилдан буён ҳунармандчиликнинг каштачилик йўналишида фаолият олиб бораётгани, бўш турган эски маҳалла биносини таъмирлаб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш  ва тумандаги 91 нафар ишсиз аёлнинг бир қисмига иш ўрни яратиш мақсади борлигини билдирди.

М.Шаҳарованинг ушбу мурожаати бино аукционда бошқа тадбиркор томонидан сотиб олингани, энди қачонки, тадбиркор бир йил давомида бинодан фойдалана олмасаю, қайта аукционга тушириладиган бўлсагина  бу мурожаат кўрилиши айтилди.

Сайёр қабул ниҳоясида Нурота касб-ҳунар коллежи талабаси Б.Сатторованинг иш сўраб қилган мурожаати ҳам ҳал этилди. Талабани Депутат С.Зокиров ўзи ташкил қилган хусусий МТМ га суҳбат асосида ишга олишни зиммасига олди.

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    780
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шахзод2021-01-28 15:32:28

ЗЎР ДЕПУТАТЛАРИМИЗ ДОИМО ФАОЛ


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+