O`zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари мирзаободлик хотин-қизлар билан учрашди

25.01.2021, 19:07

O`zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари мирзаободлик хотин-қизлар билан учрашди

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Мавлуда Ходжаева Сирдарё вилоятида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.

O`zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари Мирзаобод туманидаги “Аҳмадхон” МЧЖда бўлиб, у ерда меҳнат қилаётган хотин-қизлар иштирокида мулоқот ташкил қилинди.

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда мазкур корхонани “Ишбилармон аёл - 2020” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиби Саидбиби Хасанова раҳбарлик қилиб келмоқда. У ерда “Сардоба фожиаси”дан азият чеккан оилаларнинг ва Мирзаобод туманида истиқомат қилувчи ишсиз хотин-қизлар меҳнат қилиб келмоқда.

Мулоқотда М.Ходжаева давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига тўхталиб  нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш, хонадон ва маҳаллаларда тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, таълим соҳаси, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилгани ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот бериб ўтди.

Учрашув доирасида партия вакиллари мазкур корхона фаолияти билан ҳам танишдилар.

Тадбир сўнггида корхона қошида бошланғич партия ташкилоти тузилиб, 20 нафар ишчи хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    775
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+