O’zLiDeP фаоли марҳаматлик 10 нафар мактаб ўқувчисига стипендия жорий қилди

25.01.2021, 20:12

O’zLiDeP фаоли марҳаматлик 10 нафар мактаб ўқувчисига стипендия жорий қилди

Қобилжон Обидов марҳаматлик салоҳиятли тадбиркорлардан бири. У ташкил қилган “Орифжон ота” хусусий шифо маскани нафақат туманда, балки вилоятда ҳам даволаш сифати бўйича юқори ўринда туради. Партия фаолиятида фаоллик, илғорлик билан ҳамиша эзгу ташаббусларни илгари сурадиган ишбилармоннинг бу галги ташаббуси 10 нафар ўқувчиларга чинакам рағбат бўлди.

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши томонидан “Қовунчи” қишлоғидаги Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таълим олган 22-ИДУМда ташкил этилган тадбирда Қ.Обидов ёшларнинг қизиқишлари, интилишлари билан танишди. “Тадбиркор ва ўқувчи мулоқоти” мавзусидаги давра суҳбатида дастлаб ўқувчилар тадбиркор, 1-даражали “Саломатлик ордени” соҳибининг фаолияти, ютуқлари билан яқиндан танишдилар.

-Биз учун мана шундай учрашувларнинг ўтказилаётгани жуда қувончли, - дейди юқори синф ўқувчиси, ёш қаламкаш Гулираъно Анваржонова. -  Бизнес соҳаси бугун ҳаммамизни ўзига тортмоқда. Ўз тадбиркорлигимизни йўлга қўйиш учун мана шундай ишбилармонларнинг тажрибаларини ўрганишимиз зарурлигини ҳис қиляпмиз.

Қобилжон Обидов фикрлари билан ўртоқлашаркан, фаолиятидаги муваффақияларда партиянинг ўрни ва аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, тадбиркор томонидан таълим даргоҳининг 10 нафар энг иқтидорли ўқувчилари учун 300 минг сўмдан стипендия жорий қилинди.

Давра суҳбати якунида мактабнинг фан олимпиадаларининг 4 нафар вилоят ғолибларига Қ. Обидовнинг махсус совғалари - планшет ва ноутбуклар, битирувчи синф ўқувчиларига эса бадиий китоблар жамланмаси  тақдим этилди.

Муҳаррам Гулматова,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши

ижрочи котиби.

  • Кўрилди
    586
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Турдикамол2021-05-16 02:37:01

Раҳмат ҳожи ака, мартабез бунданда улуғ бўлсин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+