«Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остидаги мусобақа қоракўллик ёшлар ўртасида ўтказилди

26.01.2021, 17:55

«Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остидаги мусобақа қоракўллик ёшлар ўртасида ўтказилди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар кўмагида вилоят бўйлаб «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Мусобақаларнинг навбатдаги босқичи Қоракўл туманида старт олди.

Партиянинг вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими ва O‘zLiDeP Қоракўл туман Кенгаши ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида тумандаги 19-мактабда маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида туман биринчилигининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди. Кескин ва муросасиз ўтган футбол мусобақасида биринчи ўрин Қозон МФЙ жамоасига насиб этди. Иккинчи ўринни сайётлик ёшлар қўлга киритган бўлсалар, Янгибозор МФЙ жамоаси футболчилари учинчи ўрин билан кифояланишди. Мазкур мусобақанинг финал босқичи эса шу ойнинг якунида бўлиб ўтади.

Ана шундай беллашувлардан бири тумандаги 5-мактабда ташкиллаштирилди. Унда ёшлар спортнинг шахмат-шашка, гимнастика, стол тенниси, мини футбол ва волейбол турлари бўйича ўз кучларини синовдан ўтказдилар.

Қоракўл туманида «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+