Биз ёшлар – ёт ғояларга қаршимиз

26.01.2021, 18:12

Биз ёшлар – ёт ғояларга қаршимиз

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан  Муҳаммад ал – Беруний ўрта махсус Ислом билим  юрти билан  ҳамкорликда «Биз  ёшлар -  ёт ғояларга қаршимиз» шиори остида Қорақалпоқ давлат университетида талаба ёшлар билан  очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 19 январь кунги ёшлар маънавиятига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишининг мазмун-моҳияти, ёшларни  миллий  ғояга  ҳурмат,  Ватанга  муҳаббат  ва  садоқат руҳида тарбиялаш уларни сиёсий онгини янада юксалтириш, юртимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда уларнинг иштирокини кенгайтириш, айниқса  ёшларни бузғунчи ёт ғояларидан асраш, уларнинг маънавий онгига таъсир этувчи ҳар турли зарарли оқимлардан ҳимоя қилиш бўйича  масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқотда Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси А.Садиков  ў ўз сўзида ёшларни  ёт  ғоялар  таъсиридан  ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкил этиш барчанинг вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Қорақалпоқ давлат университети Ёшлар маънавияти ва тарбия ишлари  бўйича  бўлим мудири И.Жуманиязов, O’zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари А.Пиржановлар маъруза қилдилар.

Мазкур  тадбир орқали ватанимиз келажаги бўлган ёшларда диний экстремизм, “оммавий маданият”, бузғунчилик, ахлоқсизлик каби ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетини янада ошириш, ёшларнинг мамлакатимизда кечаётган ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлаш мақсад қилиб олинди.

Тадбир давомида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига  атрофлича жавоблар олди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    334
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+