Мулоқотда тадбиркорларнинг кредит олиш борасидаги муаммолари тингланди

01.02.2021, 16:30

Мулоқотда тадбиркорларнинг кредит олиш борасидаги муаммолари тингланди

O’zLiDeP Қораўзак туман Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар” мулоқот форуми бўлиб ўтди.

Унда мутасадди ташкилот раҳбарлари ва электоратимиз бўлган тадбиркорлар, тадбиркорликни энди бошламоқчи бўлган аёллар ва ёшлар иштирок этди.

Мулоқотда бугунги кунда тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган эътибор, эришган натижа ва мавжуд муаммолар бўйича масалалар муҳокама қилинди.  Жумладан, тумандаги “Қутли макон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Дамехан Кабулова тадбиркорлик билан шуғуланиш истаги борлиги, маҳалла ҳудудидан нон ишлаб чиқариш цехини  очиш ниятида эканлиги, аммо етарли маблағ йўқлиги боис, ёшлар учун ажратилаётган имтиёзли кредит олишда ёрдам беришини, “Қораўзак” шаҳарча фуқаролар йиғини турғуни Амангелди Жақсимуратов Қораўзак тумани посёлка фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўш турган ижтимоий объектни аукцион орқали олиб, фойдаланиш нияти борлиги, лекин объектнинг кимга  тегишли эканлигини билишда  ёрдам беришини,  фуқаро Қуўаниш Палўанов эса электро сварка, газосварка ускуналарини сотиб олиш  учун 45 миллион сўм кредитни суғурта билан олиш мумкинлиги бўйича ёрдам беришда  амалий ёрдам сўради.

Форум доирасида тадбиркорларнинг аксарият муаммолари банкдан кредит олиш масаласи бўлди. Кўтарилган муаммолар бўйича тегишли соҳа вакиллари айримларига жавоб берган бўлса, ўз ечимини кўтаётган мурожаатларни мутасадди ташкилот ва депутатлар билан биргаликда ўрганиб чиқишга, назоратга олишга келишиб олинди.

Хулоса ўрнида шуни  айтиш мумкинки,  бу каби форумларни энг чекка ҳудудларда ҳам ўтказиш, айниқса  чет элда малака оширган, кўп йиллик тажрибага эга  тадбиркорларни ҳам жалб этиб, уларнинг ҳам фаолиятини ўрганиш, уларнинг ҳам фикр ва таклифларини тинглаш, тадбиркорлар бир-бирлари билан тажриба алмашиб туриш кераклигини, уларни ҳам таклиф этиш кераклигини алоҳида эътироф этди.

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    539
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+