Китоблик фуқароларга тадбиркорликни бошлаш учун нима халақит қилмоқда?

01.02.2021, 16:32

Китоблик фуқароларга тадбиркорликни бошлаш учун нима халақит қилмоқда?

Юртимизда тадбиркорлик қилиш учун кенг йўл очилган. Давлатимиз томонидан тадбиркорлар учун енгилликлар, қулайликлар яратилиши билан бирга уларни ўқитиш ҳамда ҳунари бўлиши учун ҳам катта ғамхўрликлар қилинмоқда. Аммо, шундай бўлишига қарамасдан баъзи фуқаролар ишбилармонликни бошлаш учун талай қийинчиликларга дуч келишмоқда. Хўш, бу қийинчиликлар нималардан иборат?

Яқинда Китоб туманида “Депутат ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми доирасида ўтказилган йиғилишда бу хусусда фикр юритилди, тадбиркор ва тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқаролар, ёшлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди.

- Мулоқотларда шу нарса аён бўлаяптики, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларнинг кўпчилиги бу соҳада чуқур билимга эга эмас, - деди O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари, Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеров. –Тадбиркорлик бу – маҳаллий ҳокимлик вакиллари, банк ходимлари, солиқ идоралари, турли таъминотчи ва воситачи ташкилотлар билан ҳуқуқий мулоқот олиб бориши, қонун ва қарорларни пухта эгаллаган бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ёшларни, хотин-қизларни ўқув курсларига жалб этиш масалаларига катта эътибор қаратилган.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга туман Кенгаши депутатлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутахассислари батафсил жавоб бердилар.

  O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    658
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+