O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг ўтган йилги фаолияти сарҳисоб қилинди

02.02.2021, 18:33

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг ўтган йилги фаолияти сарҳисоб қилинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг январь ойи якунлари бўйича мажлиси бўлиб ўтди.

Давлат дастури доирасида партиянинг комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди ва навбатдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда партия тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишлар сарҳисоб қилинар экан, аниқ ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Муҳокамалар давомида партиянинг энг муҳим бўғинларидан бири бўлган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқариш, ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида аҳамият берилди.

Танқидий руҳда бўлиб ўтган тадбир сўнггида кун тартибидаги ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

O`zLiDeP Cамарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    459
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+