Депутат сайловчилар билан учрашуви давомида тиббий хизматлар сифатини ўрганди

03.02.2021, 12:16

Депутат сайловчилар билан учрашуви давомида тиббий хизматлар сифатини ўрганди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни ўрганишяпти, уларнинг ечимини топишга ҳаракат қилишмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова Фарғона вилояти Бувайда туманида бўлиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини танқидий-таҳлилий ўрганди. Учрашувлар давомида жойларда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати юзасидан аҳоли билан бевосита мулоқотлар ўтказди.

Дастлаб М. Ибрагимова Бувайда туманидаги ШТТЁ болалар, туғриқ ва лаборатория бўлимлари фаолиятини кўздан кечирди. Суҳбат жараёнида ушбу масканда болаларнинг даволанишлари учун етарлича шароитлар яратилганлиги, тиббиёт ходимлари муолажа қилиш билан бир қаторда мунтазам хабар олиб туришлиги, вақтида кўриклар бўлиб турганлиги, иссиқ овқат ва бошқа анжомлар тўлиқ таъминланганлиги айтиб ўтилди.

- Учрашувларимиз давомида тиббиёт масканларини кўздан кечирганимизда вилоятнинг барча туманларида бир хилдаги муаммолар кўзга ташланмоқда, - дейди Қонунчилик палатаси депутати М. Ибрагимова. – Ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, Қўқон шаҳри вилоят марказидан 80 км узоқликда жойлашгани ва атрофидаги 7 та яқин туманларда ИБС касаллиги сабабли ўлим ҳолатлари кескин ошиб бормоқда. Ана шу мақсадда Қўқон шаҳар ШТТЁ бирлашмасига қўшимча Кардиохирургия бўлими ташкил этиш керак. У ерда фойдаланиб келинаётган Хитой давлатининг ИВЛ аппаратлари қисқа муддатда ишга яроқсизлиги туфайли болаларга тиббий хизмат кўрсатишда бир қатор муаммолар келтириб чиқармоқда. Шу сабабли, Россия ва Германия давлатларида ишлаб чиқарилган ИВЛ аппаратлари билан таъминлаш лозим.

Халқ вакилининг олиб борилган ўрганишлари давомида вилоятнинг барча туманларида “тиббий бригадалар”ни махсус компьютерлар-планшетлари ва мобил-диагностика воситалари билан етарлича таъминлаш, ҳудудларда оптик толали сифатли ишлайдиган интернет ҳамда узлуксиз электр энергияси етказиб бериш лозимлиги борасида ҳам таклифлар билдирилди.

Халқ вакилининг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    901
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+