Андижон Машинасозлик институти педагоглари сафдошларимизга айланди

04.02.2021, 17:45

Андижон Машинасозлик институти педагоглари сафдошларимизга айланди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Андижон Машинасозлик институтида “O’zLiDePнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда партия масъуллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Каримов, институт талабалари ва педагоглари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан очиб, O’zLiDePнинг имкониятлари, давлат ва жамият тараққиётидаги ўрни, кундан-кун сафдошларимиз сони ортиб бораётгани сабаблари хусусида атрофлича гапирди. Шундан сўнг сўз олган парламент вакили Т.Каримов, олийгоҳ ректори У.Турдиалиев, партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Д.Абдусаматовлар давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси, бугун ёшларга яратилаётган имкониятлар, партия ва жамият ўртасидаги узвий боғлиқлик тўғрисида қимматли фикрларини баён этдилар.

Тадбир давомида институт ректори Умиджон Турдиалиев бошчилигидаги бир гуруҳ педагоглар тантанали равишда партия сафига қабул қилиндилар.

-Бугун ҳаётимдаги қувончли кунлардан бири бўлди, - дейди У.Турдиалиев. – Анчадан буён бу партияга аъзо бўлиш фикрида эдиму, аммо вақт тиғиз, иш кўплиги боис шу ниятимни амалга оширолмаётгандим. Партия мутасаддиларига раҳмат, вақтларини аямай мана шундай тадбирни ташкил этиш баробарида нафақат мени, шу билан бирга партияга қизиқиши баланд ўқитувчиларнинг кўпларини сафларига қабул қилдилар.

Янги сафдошларга партия вилоят Кенгаши раиси Х.Халилова томонидан партия гувоҳномаси ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, тадбир давомида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга тадбир ташкилотчиларидан батафсил жавоблар олдилар. Масалан, Ҳумоюнмирзо Ҳамиджонов асли булоқбошилик. Институтнинг 1-босқич талабаси. Отаси раҳбарлик қилаётган “Қўчқорбой” фермер хўжалиги туман ҳокимлиги томонидан олиб қўйилаётгани, бунга етарли асослар йўқлиги, мазкур муаммога ечим топилишида кўмак зарурлиги хусусида мурожаат қилди. Унинг масаласи Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Т.Каримов томонидан батафсил ўрганиш ва ижобий ҳал этилишига кўмаклашиш учун ёзиб олинди.

Олийгоҳ ассистенти Муродали Нуритдиновнинг таклифи, айниқса, жуда эътиборли бўлди. Етарли асослар билан парламент вакилига “Транспорт тўғрисида” кодекс ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлаган йигитнинг ташаббуси, албатта, Қонунчилик масъуллари билан биргаликда кўриб чиқилиши депутат томонидан алоҳида мамнуният билан қайд этилди.   

Мана шундай қизғин савол-жавобларга, фикр-мулоҳазаларга бой ўтган тадбир барчада юқори кайфият уйғотди.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири.

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+